Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви

05.05.2022. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент вилояти Кенгаши раиси ҳамда “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти ёшлари иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” шиори остида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида корхонада фаолият олиб бораётган ёш меҳнаткашлар учун яратилган шарт-шароитлар ва корхонадаги меҳнат муҳофазаси, шунингдек Ёшлар масалалари бўйича масъул маслаҳатчи Даврон Абдураҳмонов фаолияти билан яқиндан танишилди.

Бугунги кунда Акциядорлик жамиятида икки мингдан зиёд ёшлар фаолият олиб бориб, суҳбат давомида меҳнат шароитларини яхшилаш, ёш меҳнаткашлар учун уларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, қўшимча имкониятлар яратиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Бошланғич ташкилот фаолияти билан танишиш доирасида ёшлар етакчиларини рағбатлантириш орқали уларни касаба уюшмалари аъзолигига жалб этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Шоира Ахунжонова 

Федерациянинг Тошкент вилояти кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи