Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Болажонлар оромгоҳларга йўл олдилар

07.07.2022. Қашқадарёлик ўғил-қизлар ёзги болаларни соғломлаштириш мавсумининг 3-навбатида ҳордиқ чиқариш учун оромгоҳларга кузатилди.

Жорий йилнинг ёз мавсумида воҳадаги Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ туманлари ва Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган 18 та болалар соғломлаштириш оромгоҳларида 21 минг нафардан ортиқ болажонларни дам олдириш кўзда тутилган.

Хусусан, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилаларнинг 2000 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд оилаларнинг 200 нафар фарзандини вилоят оромгоҳларида бепул дам олдирилади.

Соғломлаштириш мавсумининг 3-навбати 7 июлдан бошланди. Учинчи навбат давомида 6 000 нафарга яқин ўғил-қизни сўлим ва баҳаво оромгоҳларда соғломлаштириш режалаштирилган.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати