Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Транспортчилар машварати

17.10.2022. Cамарқандда халқаро транспорт (МОП) касаба уюшмалари уюшмасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Россия, Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси ҳамда Татаристон Республикаси транспорт ва йўл хўжаликлари касаба уюшмаларининг раҳбарлари, мамлакатимиздаги соҳа касаба уюшмаларининг вилоят кенгашлари етакчилари иштирок этди.

Йиғилишда Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Абдулла Нугманов меҳнат муносабатларини такомиллаштиришдаги халқаро андоза ва ўзаро ҳамкорлик алоқалари самарасига эътибор қаратди. Транспорт ва йўл хўжалиги ходимлари халқаро касаба уюшмалари уюшмаси раҳбари Александр Шуриков ҳамкорлик ривожига ҳисса қўшган бир гуруҳ тармоқ касаба уюшмалари ходимларини МОП томонидан таъсис этилган нишон билан тақдирлади.
Умумроссия автомобиль транспорти ва йўл хўжалиги ходимлари касаба уюшмаси раҳбари Владимир Ломакин бир гуруҳ МДҲ давлатлари фаолларига Россия касаба уюшмаларининг кўкрак нишонини топширди.

Тадбирда истиқболга оид муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Шундан сўнг меҳмонлар Самарқанддаги маданий мерос объектлари ҳамда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Нурилла Шамсиев