Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Улуғнор туманидан келган хабар касаба уюшмалари томонидан жойига чиқиб ўрганилди

20.09.2019. «Теримчиларга ётоқхона қилиб берилмаган маданият маркази кўмирхонасига ҳам одам жойлаштирилган» деган хабар касаба уюшмалари томонидан жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш давомида, Улуғнор тумани маданият ва аҳоли дам олиш марказига борилганда, марказнинг томоша залига ҳашарчиларнинг 80 нафари жойлаштирилганлиги аниқланди. Маълумотда кўрсатилган кўмирхонада эса ҳеч қандай хашарчилар мавжуд эмаслиги аниқланди.

Касаба уюшмасининг аралашуви натижасида, шу куннинг ўзидаёқ марказнинг томоша залида ётган теримчиларнинг 80 нафар теримчи Мингчинор худудидаги ётоқларнинг бирига кўчирилди ҳамда марказнинг томоша зали тартибга келтирилди.