Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида халқаро ҳамкорлар билан учрашув бўлиб ўтди

11.03.2016. 2016 йилнинг 10 март куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида ХМТ вакиллари О.Герасимова, О.Липкану ҳамда Жаҳон Банки вакили Н.Колыбашкина билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон томонидан Касаба уюшмалари Федерацияси, Меҳнат, Халқ таълими, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари, Савдо-саноат палатаси ва Фермерлар кенгаши вакиллари иштирок этди.
Учрашувда Ўзбекистон Республаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида, шунингдек, тегишли малака ошириш институтлари ҳамда марказларида турли даражадаги кадрларнинг халқаро ва миллий меҳнат стандартларига риоя этилиши соҳасидаги салоҳиятини оширишга тааллуқли масалалар муҳокама этилди.

821Шунингдек, ХМТ вакили О.Герасимованинг жорий йил 14 мартда ташкил этилиши кўзда тутилган семинарда ҳавола этилувчи “Қишлоқ хўжалигида халқаро меҳнат стандартлари” мавзусидаги тақдимоти ҳам муҳокама этилди. Ўзбекистон томонидан мазкур масала тегишли таклиф ва тавсиялар берилди ҳамда семинар дастури муҳокама этилди.

Учрашув давомида халқаро меҳнат стандартлари бўйича тренерлар ўқувини ўтказишда ХМТ биланҳамкорлик тўғрисида келишувга эришилди. ХМТ томонидан мазкур ўқувларни ўтказиш борасида техник ва эксперт кўмаги кўрсатиш таклифи берилди.