Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашида Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Муҳаммад Илтаф Шайх билан учрашув бўлиб ўтди

02.12.2016.2 декабрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашида юртимизга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларида кузатувчи сифатида ташриф буюрган Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Муҳаммад Илтаф Шайх билан учрашув бўлиб ўтди.

Самимий ва қизғин суҳбат руҳида кечган учрашувда Муҳаммад Илтаф Шайхга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг фаолияти, жумладан ходимлар ва улар оила аъзоларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида олиб борилаётган ишлар, Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенцияларини бажариш, аҳоли ўртасида халқаро ва миллий меҳнат стандартлари ҳақида тарғибот-тушунтириш ишларини ташкил қилиш доирасида 960амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Учрашувда Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ривожланиши аҳоли турмуш даражаси ва сифатини янада ошириш, ижтимоий-меҳнат соҳасидаги кўплаб масалаларни ҳал этиш, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини самарали таъминлашга замин яратаётганлиги, бу ишларда касаба уюшмаларининг ҳам муносиб ҳиссаси борлиги алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, меҳмон Ҳукумат ва касаба уюшмалари томонидан муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар таҳсинга лойиқлиги хусусида тўхталди.

Шу билан бирга, меҳмон Ўзбекистон бой тарихга эга бўлган келажаги буюк давлат эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

962Мустақиллик йилларида Биринчи Президент Ислом Каримов раҳбарлигида мамлакатда барча соҳаларда улкан ютуқларга эришилганлиги,  давлат ижтимоий шерикликни амалга оширган ҳолда нодавлат ташкилотларининг ривожланишини рағбатлантираётганлиги натижасида уларнинг ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, фуқароларнинг сиёсий ва ҳуқуқий онгини ҳамда ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, ёшлар ва аёллар билан ишлаш, бандликка кўмаклашиш масалаларида фаоллиги ортиб бораётганлиги меҳмон томонидан мамнуният билан қайд этилди.

“Бугун Ўзбекистон муҳим сиёсий воқеа-Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови арафасида турибди. Сайловлар очиқлик, ошкоралик шароитида юксак демократик руҳда ўтишига шубҳам йўқ” –дея таъкидлади Мухаммад Илтаф Шайх.

Лорд Мухаммад Илтаф Шайх самимий қабул учун миннатдорчилик билдириб, келгусида ҳам ҳамкорлик қилиш, буюк аждодларимиз Амир Темур ва Мирзо Улуғбекларнинг хаёти ҳамда фаолияти ҳақидаги китобларини тугаллаш учун материаллар йиғиш мақсадида Ўзбекистонга яна ташриф буюриш умиди борлигини билдирди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Матбуот хизмати