Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Сайловга тайёргарлик қизғин паллада

24.11.2016. Мамлакатимизда жорий йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови олдидан касаба уюшмалари томонидан аҳолини сайлов қонунчилиги билан батафсил таништириш мақсадида тизимли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан мазкур сиёсий тадбир олдидан сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш йўналишидаги ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, вилоят ва туман касаба уюшмалари фаоллари учун сиёсий партиялар вакиллари, олимлар ва сиёсатшунослар иштирокида сайлов қонунчилиги бўйича семинарлар ўтказилди.

Бундан ташқари вилоятнинг ҳар бир туманида аҳоли ўртасида «Мен шахсан ўзим овоз бераман», «Бизнинг оиламизда ҳар биримиз ўз овозимизга эгамиз», «Менинг овозим Ватан келажагига дахлдор», «Биз танлаш ҳуқуқига эгамиз», «Сайловчилар рўйхатида бормисиз?» каби мавзуларда тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Учқўрғон туманидаги 8 та умумтаълим мактабида меҳнат жамоаси ва қишлоқ аҳолиси билан учрашувлар ўтказилиб, уларга сайловда иштирок этиш ҳамда овоз бериш тартиблари тўғрисида тушунчалар берилди.

Бу каби тадбирлар Наманган шаҳридаги «Наманган электр тармоқлари» акциядорлик жамияти, «Момиқ сочиқлар» МЧЖ, «Нафис», «ЎзЧасис» қўшма корхоналарида, шунингдек, Наманган, Уйчи, Норин, Чуст туманларидаги 50 дан ортиқ идора ва ташкилотларда, корхоналар меҳнат жамоаларида ҳам ўтказилди.