Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Самарқандга саёҳат ходимлар учун унутилмас ва мароқли бўлди

01.02.2024. Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича жорий йилдаги “Йўл харитаси”га кўра тармоқ тизимидаги “Аммафос-Махам” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси томонидан корхонада узоқ вақтдан бери самарали ишлаб келаётган 50 нафар ходимлар учун “Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди.

Шуни алоҳида айтиш керакки, Самарқандга ташриф буюрган ҳар бир сайёҳни, энг аввало, шаҳарнинг қадимий сержило меъморчилик обидалари ҳайратга солади. Ўрта асрлар даврида мовий гумбазли улуғвор миноралар ва тарихий обидаларга эга мазкур шаҳарнинг нақадар ривож топганини сўзсиз бугунгача сақланиб қолган маҳобатли иншоотларини кўриб ҳис қиласиз. Ана шу кўҳна шаҳар бугунги кунда ҳам ўзининг қадимий тарихи, бетакрор осори-атиқалари билан барчамизни ҳайратга солиб келмоқда.

Саёҳатчи ходимлар Самарқанднинг тарихий ва меъморий обидалари бўлмиш Гўри Амир Мақбараси, Регистон меъморий мажмуаси, Улуғбек Расадхонаси, Ҳазрати Хизр Масжиди, Бибихоним масжиди каби иншоотлари ва Самарқандаги янги бунёдкорлик ишлари билан танишдилар.

Самарқандга бўлган саёҳат ходимлар учун унутилмас ва мароқли бўлди.

Шавкат Тоиров

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси