Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Соғлом оила” оилавий спорт мусобақалари

27.01.2016. Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар кенгаши томонидан тизимдаги ташкилот ва муассасаларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “Соғлом оила” шиори остида ўтказилаётган оилавий спорт мусобақаларининг 1-босқичи  бўлиб ўтди.

Соғлом она ва бола йили муносабати билан ҳамда меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишни ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш орқали ўз саломатлигига масъулият хиссини шакллантириш мақсадида республика миқёсида меҳнат жамоаларида “Соғлом оила” оилавий спорт мусобақаларининг 1-босқичи бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 19-22 январь кунлари ушбу мусобақалар Андижон шаҳридаги 10, 15, 37 – умумтаълим мактабларида ҳамда “Баркамол авлод” марказида ўтказилди. Унда 50 та оилавий жамоа иштирок этди.

Ғолиб бўлган оилалар касаба уюшма ташкилотлари томонидан қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирланди. Жумладан, “Соғлом оила” спорт мусобақасида 1-ўринни эгаллаган 2 тадан (биринчи оила таркибида: ота, она ва 8-12 ёшгача бўлган ўғил бола,  иккинчи оила таркибида: ота, она ва 8-12 ёшгача бўлган қиз боладан иборат) оила мусобақанинг шаҳар  босқичига йўлланма олди.

Оилавий спорт мусобақаларининг 1-босқичи вилоятдаги барча бошланғич касаба уюшма ташкилотларида давом этмоқда.