Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури амалда

09.08.2016. Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар кенгаши ва тизимдаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан «Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган тадбирлар ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 1-ярмида тармоқ касаба уюшмаси хизматига олинган кичик бизнес ка хусусий тадбиркорлик субъектларида ишловчи аёллар манфаатлари ҳимоясига алоҳида эътибор қаратилди. Тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирларига эътибор кучайтирилди. Жамоа шартномалари ва келишувлари орқали ёш оилаларга қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган уй жойларни сотиб олиш учун дастлабки бадалларни тўлашларига ссудалар ажратилди. Шунингдек, тармоқ тизимида меҳнат қилаётган ходимлар ва улар фарзандларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоясини кучайтириш, санаторий ва оромгоҳларда соғломлаштириш, фарзанд кўрмаётган ёш оилаларни имтиёзли йўлланмалар билан таъминлаш ишлари амалга оширилди. Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида спорт-соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш, оналар ва болаларнинг тарихий шаҳарларга саёҳатларини уюштириш ишлари ҳам доимий диққат марказида бўлди.

– Соғлом она ва бола йилида тармоқ тизимида меҳнат қилаётган хотин-қизлар ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди, – дейди Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмасининг Урганч шаҳар кенгаши раиси Ф.Болтаев. – Жумладан, касаба уюшмалари тизимидаги “Умид гулшани” санаторийсида ёш оилаларнинг 2 нафари бепул соғломлаштирилди. “Хоразм шакар” корхонаси ишчиларига 50 миллион сўмлик фоизсиз ссудалар ажратилди. Янги ташкил этилган корхона ва муассасаларда бошланғич касаба уюшма ташкилоти тузилиб, жамоа шартномалари имзоланди. Натижада нодавлат секторидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ходимлар ҳам бугун жамоа шартномаларида белгиланган имтиёз ва қулайликлардан фойдаланмоқдалар. Улар учун тарихий шаҳарларга саёҳатлар уюштирилиб, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун етарли шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Ходимлар ўртасида спортнинг оммавийлигини оширишга йўналтирилган мусобақалар сони ҳам, сифати ҳам ортиб бормоқда.

Бундан ташқари Урганч шаҳар тармоқ касаба уюшма кенгаши тизимига кирувчи бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг барчасида “Аёл борки олам мунаввар” мавзусидаги тадбирлар, “Касаба уюшмалари – хотин-қизларга”, “Касаба уюшмалари – болаларга” акциялари доирасида маданий-маърифий тадбирлар, учрашув ва суҳбатлар, ташкил этилиб, уларда 1000 дан ортиқ хотин-қизлар иштирок этдилар.

Биргина “Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси доирасида Урганч шаҳар кенгаши томонидан соҳа ходимлари фарзандларидан 140 нафарининг диққатга сазовор масканларга саёҳатлари ташкил этилган бўлса, юзлаб болажонлар учун маданият ва имтироҳат боғларида кўнгилочар тадбирлар уюштирилди.