Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури амалда

03.11.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Жиззах шаҳридаги 29-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун “Биз – Мустақиллик фарзандларимиз” шиори остида Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилди.
“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ҳамда “Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси доирасида ўтказилган мазкур тадбирда 40 нафар болажонлар қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳридаги тарихий 927обидалар, Мустақиллик йилларида шаҳарда амалга оширилган янгиланиш ва бунёдкорлик ишлари билан танишдилар. Миллатимизниг тарихий ва маданий мероси объектлари бўлган Имом Ал Бухорий мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Регистон майдони ва Улуғбек расадхонаси каби бетакрор ва гўзал иншоотлар болаларда катта таасурот қолдирди.
Саёҳат давомида болажонлар Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Ҳизир масжиди ҳудудида жойлашган Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиб, хотираларини ёд этдилар.