Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Спорт – саломатлик гарови” шиори остида спартакиада

05.04.2022. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан 2022 йил – “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” муносабати билан вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида спортнинг 7 та оммавий турлари бўйича “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида спартакиада ўтказилди.

Мазкур спартакида 4 босқичдан иборат бўлиб, жорий йилнинг 29-31 март кунлари Шаҳрисабз шаҳридаги Беруний номли оромгоҳда финал босқичи ўтказилди. Унда 3-босқичда ғолиб бўлган 250 нафар ҳаваскор спортчилар, шундан, 130 нафари хотин-қизлар иштирок этдилар.

Спартакида давомида иштирокчилар учун “Наврўз” байрами ва сумалак сайли каби маданий тадбирлар ташкил этилган бўлса, спортчилар мусобақанинг сўнгги кунида Оқсарой мажмуасида саёҳат қилиб, Буюк давлат арбоби ва саркарда Амир Темур ҳайкали пойига гулчамбар қўйдилар. Шунингдек, “Яшил макон” дастури доирасида Оқсарой мажмуаси ҳудудида манзарали дарахт кўчатлари экилди.