Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Спортчи оилалар мусобақаси

01.03.2016. “Соғлом она ва бола” йили муносабати билан “Соғлом оила” шиори остида ўтказилаётган оилавий спорт мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи якунланди.

Унда давлат ва жамоат ташкилотларида ишлаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларидан таркиб топган жамоалар ўзаро баҳслашди.

Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларини спортга жалб этиш, оилада соғлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсадида ташкил этилган мусобақада шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 30 жамоа турли шартлар бўйича ўз маҳоратини намойиш этди.

Ўғил фарзанди бор оилалар орасида Нукус спорт коллежи ўқитувчиси Женис Жумабоев оиласи биринчи ўринни эгаллаган бўлса, қиз фарзандли оилалар орасида Қораўзак туманидаги 17-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Марс Ҳабибуллаев оиласи ғолиб бўлди.

“Энг чаққон оила”, “Ғалабага бўлган интилиши юксак оила”, “Фаол иштирок этган оила” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

– Мусобақанинг Навоий вилоятида ўтказиладиган ҳудудий босқичига йўлланма олганимиздан хурсандмиз, – дейди мусобақа ғолиби М.Ҳабибуллаев. – Оила аъзоларимиз билан кейинги босқичда ҳам юқори натижаларни қўлга киритишни мақсад қилганмиз.

(УзА олган сурат)