Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Тараққиётнинг мезони белгилаб берилди

31.01.2020. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга  қилган мурожаати халқимиз томонидан катта ҳаяжон ва қизиқиш билан қарши олинди.  Давлатимизнинг очиқ- ошкора сиёсати, халқ билан бамаслаҳат холда олиб борилаётган ислоҳотлар бугунги кунда ўз натижасини бераётганлигига барчамиз гувоҳмиз. Юртбошимиз давлат идораларининг халқ хизматида бўлиши, муаммоларни ва мурожаатларини ҳал этишда жамоатчиликнинг катта куч бўлишига кенг имкониятлар яратиб берди.  Жамиятимиздаги очиқлик, ошкораликка кенг ўрин берилмоқда.

Бу галги Парламентга мурожаат ўзига хослиги, жамиятимиздаги ҳар бир бўғиннинг назарга олинганлиги билан алоҳида аҳамият касб этади.  Тарихимизга янги саҳифа яратаётган авлод буни ҳар жиҳатдан ҳис этиши, англаши лозим, деб ўйлайман. Келажак авлод олдидаги масъулият ҳар биримизнинг ажралмас, унитилмас вазифамиз бўлмоғи шарт.  Давлатимиз раҳбарининг мурожатида алоҳида қайд этиб ўтган, …“Енг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм,Енг катта мерос – бу яхши тарбия,Енг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир!”, деган жумлалари ҳар бир инсонни мушоҳадага чорламасдан қолмайди. Бугунги асосий эътибор, касби – кори матлабу маҳзабидан қаътий назар ёшлар таълим-тарбияси хусусида ўйламоғи зарур.

Жамоат ташкилоти бўлмиш касаба уюшмалари ҳам ёш авлод камолоти, уларнинг малакали мутахассис, ўз соҳасининг усталари бўлиб етишишига муносиб улуш қўшиб келмоқда. Хусусан, жамоат ташкилоти томонидан энг фаол олийгоҳ талабаларига стипендияларнинг жорий этилиши, ёш мутахассислар ўртасида турли танловларнинг ташкил этилиши, ёшларнинг дам олишини ва оромгоҳларда соғломлаштириш ишларини такомиллаштириб борилаётганлиги фикримизга далил бўла олади.

Жамиятни емирувчи, юксалишимизга жиддий тўсиқ бўлаётган коррупцияга қарши кураш ҳаётимиз мазмунига айланиб бораётганлиги ҳам таҳсинга сазавор воқелик десак янглишмаймиз. Жорий йилнинг илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётга асосланган шаклининг жорий этилишига жиддий киришиш, бошқарувнинг ваколатли органлар олдидаги ҳисобдорлиги, ислоҳатларимиз янги босқичга олиб чиқилаётганлигидан далолатдир.

Қисқа қилиб айтганда Президент мурожаати фаолиятимизнинг устувор маёғи бўлиб қолишига ишончимиз комил.

Суҳроб Рафиқов

Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси.