Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Функция ва вазифалар

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси муассислигидаги «Ишонч» газетасининг илк сони 1991 йил 21 март — Наврўз байрами куни дунё юзини кўрган. Газетанинг нишона сони ҳафталик бўлиб, 16 саҳифали, А-3 ҳажмда ва 30 минг нусхада чоп этилган бўлса, орадан бир йил ўтиб, унинг адади 133 минг нусхадан ошиб кетди.

1993 йил Наврўз байрамидан бошлаб рус забон аҳолимиз учун ойда бир марта чоп этиладиган А-3 ҳажмда, 8 саҳифали «Ишонч-Доверие» газетаси ҳам ташкил этилиб, 20 минг нусхада чоп этила бошланди. Бугунга келиб «Ишонч» газетаси ҳафтада 3 марта, «Ишонч-Доверие» эса 1 марта чоп этилиб, ижтимоий-сиёсий ва бошқа йўналишлардаги турли мавзуларни ёритиб келмоқда.

Таҳририятда ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Айни пайтда таҳририятда «Касаба уюшмалари ҳаёти», «Ҳуқуқ ва халқаро ҳаёт», «Хатлар ва мухбирлар билан ишлаш», «Реклама ва эълонлар» «Миллий-маънавий қадриятлар ва спорт» бўлимлари фаолият юритмоқда.