Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Функция ва вазифалар

  • Федерация кенгаши томонидан тақдим этилган бош ишончнома асосида Федерация кенгаши санатор-курорт ташкилотларининг устав жамғармаларидаги улушларини бошқариш ҳуқуқи ҳамда Федерация кенгаши номидан санатор-курорт ташкилотлари фаолиятларини мувофицлаштириш буйича ваколатларни амалга оширади;
  • Федерация кенгаши ижтимоий суғурта бўлими билан биргаликда йулланмаларни чиқариш, тақсимлаш ва сотиш режасини ишлаб чиқиб, Федерация кенгаши раёсати тасдиғига тақдим этади;
  • касаба уюшмалари санатор-курорт ташкилотларида курсатиладиган санатор- даволаш хизмати даражаси ва сифатини, дам олувчиларнинг овқатланиши ҳамда ҳордиғини ташкил этилишини, асосий фондларнинг такрор яратилишини назорат қилади;
  • санатор-курорт ташкилоталарини улардан тушган буюртмалар асосида турли товар-моддий бойликлари, жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва материаллар билан таъминлаш, бозор таклифларини ўрганиш, тендер ва танлов асосида амалга ошрилади;
  • санатор-курорт ташкилотларини техник жиҳатдан қайта жидозлаш, қурилиш, таъмирлаш ҳамда реконструкция ишларини амалга оширади.
  • касаба уюшмалари санатор-курорт ташкилотларига хизмат курсатиш ва уларга йулланмаларни сотиш юзасидан реклама ишларини ташкил қилади ва санатор -курорт ташкилотлари манфаати йулида реклама акцияларини ўтказади;
  • санатор-курорт ташкилотларида маркетинг тадқиқотларини олиб боради;
  • санатор-курорт ташкилотлари йўлланмаларини сотишни амалга оширади;
  • санатор-курорт ташкилотларига амалий ва консультатив ёрдам кўрсатиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт институтлари, илмий-тадқиқот марказлари ходимларини жалб этади:
  • мавзули маъруза курслари, семинарлар, брифинглар утказиш йўли билан санатор-курорт ташкилотлари ходимларининг малакасини оширишни таъминлайди ва малака даражаларини назорат қилиб боради, ўрнатилган тартибда ходимларни аттестациядан ўтказади;