Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Тавсиялар ишлаб чиқилди

02.03.2022. Ички ишлар вазирлиги таркибий бўлинмалари ходимлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси таркибида 40 та бошланғич ташкилот мавжуд.

Амалдаги қонун ва норматив­ҳуқуқий ҳужжатлар, тармоқ келишуви, жамоа шартномаси талаблари доирасида ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича уларга мунтазам равишда амалий ёрдам кўрсатиб келиняпти. Бироқ бошланғич ташкилотлар мутасаддилари ҳанузгача ходимларнинг мурожаатларини расмийлаштириш борасида камчиликларга йўл қўйишмоқда.

«Ички ишлар вазирлиги касаба уюшма қўмитаси бошланғич ташкилотлари томонидан ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги ишларни ташкил қилишнинг самарадорлигини ошириш масалалари» мавзусидаги ўқув­семинарда бу жиҳатга алоҳида эътибор қаратилди.

Анжуманда касаба уюшмаси бошланғич ташкилотлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари, ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби, ходимларга моддий ёрдам кўрсатиш бўйича расмийлаштирилган ҳужжатларда аниқ ланган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар, ИИВ ходимларининг соғлиғини тиклаш учун моддий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаатлари ва шу каби касаба уюшмалари фаолиятига доир маърузалар ўқилди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга ИИВ бирлашган касаба уюшма қўмитаси аъзоларидан батафсил жавоб олишди.

Тадбир жараёнида келиб тушган таклиф ва мулоҳазалар умумлаштирилиб, Ички ишлар вазирлиги касаба уюшма бошланғич ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

Абдуғофур Сатторов

Ички ишлар вазирлиги таркибий бўлинмалари ходимлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси бош мутахассиси, юридик фанлар доктори

Фото: Gazeta.uz