Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Тинчлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида бандлик ва муносиб меҳнат: Касаба уюшмаларининг роли

10.10.20222. Халқаро меҳнат ташкилотининг меҳнаткашлар фаолияти бўйича Бюроси (ACTRAV) ташаббуси билан Қозоғистон Республикаси Туркистон шаҳрида 2022 йил 8-9 октябрь кунлари “Тинчлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида бандлик ва муносиб меҳнат: Касаба уюшмаларининг роли” мавзусида халқаро конференция ташкил этилди.

Қозоғистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси жамоат бирлашмасининг таклифига биноан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши вакиллари, шунингдек, Қозоғистон Республикаси билан чегарадош ҳудудлар – Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилояти туман бўлинмаси кенгаши раисларидан иборат 14 нафар делегат мазкур халқаро конференцияда иштирок этди.

Халқаро конференция давомида Халқаро меҳнат ташкилотининг меҳнаткашлар фаолияти бўйича Бюроси (ACTRAV) Европа ва Марказий Осиё сектори мудири Сергеюс Гловацкас, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Р.Бедилов, раис ўринбосари М.Бобоёров, Қозоғистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси жамоат бирлашмаси раиси А.Мукашеваларнинг нутқлари эшитилди.

Конференция давомида касаба уюшмаси вакиллари мавзу юзасидан дискуссия олиб бориб қўшма ҳаракатлар режаси лойиҳаси тузилди.

Келгусида қўшни республикалар турдош касаба уюшмалари билан ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди.

Жамил Яратов 
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси