Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Тушунчалар яна бойиди

12.09.2023. Янгиер педагогика коллежида янгиланган Конституция ва Меҳнат кодекси юзасидан семинар ўтказилди. Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилояти кенгашининг меҳнат ҳуқуқ инспектори Шириной Умаралиева мавзу юзасидан атрофлича тушунча берди.

Семинарда иштирок этганлар меҳнат соҳасидаги қонун ҳужжатларига оғишмай амал қилиш, меҳнат муносабатларига оид қонун ҳужжатларининг самарали қўлланилиши ҳамда кадрларга оид юритилаётган, қабул қилинаётган ҳужжатларнинг қай тарзда расмийлаштирилиши юзасидан батафсил маълумот олишди.

Иш жойида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш бўйича Федерациянинг вилоят кенгаши меҳнат техник инспектори Абдукамол Ҳакимовнинг ҳаётий мисоллар билан тўйинтирилган мулоҳазалари барчага манзур бўлди. Қизғин мунозараларга бой тарзда кечган тадбирда сўзга чиққанлар бундай мулоқотлар ишчи-ходимлар учун
зарурлигини, уларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга хизмат қилишини таъкидлашди.

Бердимурод Абдуллаев

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилояти кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси