Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ўқитувчи-тренерларни тайёрлаш лойиҳаси давом этмоқда

16.02.2016. 2016 йилнинг 16 февраль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув марказида Халқаро Меҳнат ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида имзоланган Муносиб меҳнат дастурида кўзда тутилган лойиҳа – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси учун ўқитувчи-тренерларни тайёрлаш лойиҳаси доирасида навбатдаги семинар иш бошлади.

Мазкур семинарда иштирокчилар касаба уюшма ташкилотларида  фойдаланиш учун ўқув-услубий қўлланмаларни тайёрлаш, ўқув машғулотларини интерактив усулда ташкил этиш усуллари ҳамда шакллари юзасидан назарий ва амалий билим ҳамда кўникмаларини оширмоқдалар.

Лойиҳа Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун Бюросининг техник кўмагида амалга оширилаётган бўлиб, семинар машғулотлари Халқаро Меҳнат Ташкилоти эксперти В.Барбанеагрэ томонидан ўтказилмоқда.