Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ўқитувчиларга бепул йўлланмалар топширилди

07.07.2022. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг “Халқ таълими тизимидаги муассасаларда меҳнат қилаётган ходимларни санаторийларда соғломлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги Қўшма қарори ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йил бошидан бугунги кунгача Тошкент шаҳридаги халқ таълими муассасалари ходимларига режа асосида касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда дам олиб, саломатликларини мустаҳкамлашлари учун бепул йўлланмалар бериб келинмоқда.

Ўтган 2021 йил давомида, юқоридаги фармон ва қўшма қарорлар асосида жами 226 нафар халқ таълими ходимлари ҳамда педогог-ўқитувчилар бепул соғломлаштирилди. 2022 йилда ҳам мазкур йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 6 ойи давомида 92 нафар педогог  ўқитувчилар бепул соғломлаштирилди.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасининг Тошкент шаҳар бўлинмаси Кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда 2021-2022 ўқув йилида халқ таълими муассасалари ўртасида рейтинг тизимида юқори 5 та ўринни эгаллаган умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг 55 нафарига санаторийларда дам олиб, даволанишлари учун бепул йўлланмалар топширилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати