Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ўқув–семинар

26.02.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг “Ўқитувчи-тренерларни тайёрлаш бўйича ўқув-семинарлар ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2016 йилнинг 24 февраль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамкорлигида “Халқаро меҳнат стандартларини тадбиқ этиш, миллий қонунчилик меҳнат муносабатларини тартибга солиш, ходимлар учун хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш” мавзусида ўқув – семинар ўтказилди.

Ушбу ўқув – семинарда Республика Кенгаши аппарати ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг марказий аппарати, вилоят бошқармалари раҳбарлари ҳамда кадрлар бўлими бошлиқлари ва ходимлари қатнашдилар.

Ўқув – семинар кун тартибидаги биринчи масала “Халқаро меҳнат стандартларини татбиқ этиш” юзасидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аппаратининг меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири М.Н.Исаев сўзга чиқиб Халқаро Меҳнат Ташкилоти, унинг ташкил топиш тарихи, қабул қилинган Конвенциялари, жумладан Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенциялар, уларнинг мазмун – моҳиятлари, амал қилиш тартиблари ҳақида, кейинги йиллардаги Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан олиб борилаётган ҳамкорлик ва эришилган натижалар тўғрисида батафсил маълумот берди.

Иккинчи масаласи юзасидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аппаратининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Н.Каримова сўзга чиқиб меҳнат муҳофазаси соҳасида миллий қонунчилик, янги тахрирда меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида қонун лойҳаси ҳамда меҳнат муҳофазаси тадбирларининг тўлиқ амалга оширилиши ходимларга хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, уларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш, ишчи ва хизматчиларни тизимли равишда тиббий кўрикдан ўтказишнинг, айниқса аёлларнинг саломатлигини сақлашдаги аҳамияти ҳақида гапириб ўтди.

Кун тартибининг учинчи масаласи юзасидан Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг бош юрисконсульти Б.Джумаев меҳнат муносабатларини тартибга солиш юзасидан Меҳнат кодекси, Тармоқ келишувлари ва жамоа шартномаларида назарда тутилган меҳнат муносабатлари, уларнинг ҳуқуқий асослари, иш берувчи ва касаба уюшма ташкилотининг вазифалари, ходимлар билан тузиладиган меҳнат шартномаларининг шартлари ҳақида батафсил тушунтириш бериб ўтди.

Шунингдек, Ўқув семинар давомида тингловчиларнинг кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр мулоҳазалари эшитилди, қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар олинди.

Ўқув – семинар якунида қатнашчилар томонидан ўтказилган тадбирнинг долзарблиги, ушбу тадбирнинг самарали ўтганлиги, таҳлил этилган ва музокара қилинган мавзуларда тушунтиришларни ҳудудларда янада кенгроқ ўтказилиши мақсадга мувофиқлиги таъкидлаб ўтилди.