Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Устоз ва мураббийлар куни байрам тадбири бўлиб ўтди

04.10.2023. Касаба уюшмалари Бухоро вилоят кенгаши томонидан ходимларнинг бўш вақтларини сермазмун ташкил этиш, уларни маънавий ҳордиқ олишларини таъминлаш мақсадида бугун, вилоят мусиқали драма театрида «1-октябрь Устоз ва мураббийлар куни» муносабати билан театрлаштирилган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Мазкур байрамона тадбирни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган, севимли ижодкор Ёдгор Саъдиев ўзининг кириш сўзи билан очиб, барча устоз мураббийларни байрам билан муборакбод этди. Тадбир давомида томошабинларга Эркин Хушвақтовнинг “Чиройлисан, мухаббат” номли спектакл намойиши бўлиб ўтди ва театр оламининг порлоқ актёр ваактрисалари Раъно Ярашева, Феруза Бобоёрова, Улуғбек Холиқжонов, Авазхўжа Қодиров, Фурқат Ғофуров, Зебинисо Эргашева, Саида Мадумарова, Шаҳноза Ҳожимуродовалар иштирок этди. Мазкур дам олиш тадбирида 600 нафардан ортиқ касаба уюшмаси аъзоларининг иштироки таъминланди.

Имомова Абера