Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Ўзбекгеофизика” АЖ ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида “Спорт – мустаҳкам оиламиз пойдевори” спартакиада ўтказилди

19.04.2022. Соғлом турмуш тарзининг қарор топиши, жумладан фаол жисмоний ҳаракатда бўлиш, тўғри овқатланиш ҳамда зарарли одатлардан воз кечиш инсон саломатлигини асрашда муҳим ўрин тутади. Шу боис, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан мунтазам равишда соғлом турмуш тарзига риоя этиш борасида кўплаб тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, “Ўзбекгеофизика” АЖ ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида жорий йилнинг 16 апрель куни “Спорт – мустаҳкам оиламиз пойдевори” шиори остида “Оилавий спартакиада” ўтказилди.

Мазкур тадбир, Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан ҳамкорликда тузилган тармоқ тизимида “2022 йилда ёшларга оид сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар Дастури” ҳамда Кенгашнинг 2022 йил 11 мартдаги 6-12 “с”-сонли ижроия қўмитаси қарори асосида ўтказилди.

Тадбирда “Ўзбекгеофизика” АЖ Тошкент шаҳар бўлинмалари ва клиникасида меҳнат қилаётган 6 та оила фаол иштирок этди. Тадбирнинг барча шартларида жамоалар дўстона беллашиб, юқори кайфият ва қизғин баҳслар мусобақа якунига қадар давом этди.

“Оилавий спартакиада” мусобақасида 1, 2, 3 – ўринлардан ташқари, “Энг фаол оила”, “Энг чаққон оила” ва “Энг аҳил оила” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, “Ўзбекгеофизика” АЖда фаолият олиб бораётган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишини ошириш, оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш орқали ўз саломатлигига масъулият ҳиссини кучайтиришдан иборат.

Якуний натижаларга кўра:

1-ўрин – “Захираларни ҳисоблаш тажриба услубий партияси” ходими Тимур Шарафутдиновлар оиласи ғолиб деб топилди ва Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

2-ўрин – “Ўзбекгеофизика” АЖ клиникаси ходими  – Улугбек Таиповлар оиласи.

3-ўрин – “Ишлаб чиқариш геологик-услубий партияси” бош инженери – Санжар Бабаджановлар оиласи.

Наминациялар бўйича қуйидаги оилалар аниқланиб эсдалик совғалари билан тақдирландилар:

“Энг фаол оила” – “ЗҲТУП” отряд бошлиғи – Ходжиевлар оиласи;

“Энг чаққон оила” – Таъминот ва инфратузилма ходими – Юсуповлар оиласи;

“Энг аҳил оила” – Бошқарув апарати етакчи геологи – Расуловлар оиласи

Спорт мусобақалари якунида ғолиблар ҳамда иштирокчилар Бирлашган касаба уюшмасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.