Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши мажлиси бўлиб ўтди

02.02.2021. 2021 йилнинг 2 феврал куни Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг II Мажлиси бўлиб ўтди.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган мажлисда марказий студиядан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосарлари, Федерация аппарати бўлим мудирлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашлари раислари,  Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасининг Кенгаш аъзолари, ҳудудий студиялардан Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасининг туман ва шахар кенгашлари раислари иштирок этдилар.

Мажлисда ташкилий масалалар – Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ҳамда Республика Кенгаши раисининг биринчи ўринбосарини сайлаш масаласи кўриб чиқилди.

Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси лавозимига бундан аввал Тошкент вилояти ҳокими лавозимида ишлаган Холматов Рустам Қурбонназарович, Республика Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимига эса шу кунгача Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси вазифасини вақтинча бажарувчи ҳамда ташкилий ишлар бўлими мудири сифатида ишлаб келаётган Бозоров Тўхта Шарипович номзодлари тавсия қилиниб, бир овоздан сайланди.

Шунингдек, мажлисда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аъзолари таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати