Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ўзбекистон делегацияси Женевада бўлиб ўтаётган Халқаро меҳнат конференциясининг 107-сессиясида иштирок этмоқда

28.05.2018. Женевада бўлиб ўтаётган Халқаро меҳнат конференциясининг 107-сессияси ишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Т.Нарбаева бошчилигида учтомонлама ижтимоий шериклар – Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш.Кудбиев, Савдо саноат палатаси раиси А.Икромов ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Б.Махмадалиев таркибидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда.

Конференцияда ижтимоий-меҳнат муносабатлари соҳасига тааллуқли долзарб масалалар, хусусан, ижтимоий мулоқот ва меҳнат бозоридаги гендер тенглик каби масалалар муҳокама қилинади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда аҳоли учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, инсон манфаатларини таъминлаш йўналишларида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, Халқаро меҳнат ташкилоти билан ижтимоий меҳнат муносабатлари соҳасида ижобий иш тажрибаси тўпланганлиги тўғрисида Ўзбекистон делегацияси аъзолари маълум қиладилар.