Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг XIV-мажлиси тўғрисида

27.12.2013. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Уни ЎзКУФК раиси Танзила Нарбаева олиб борди. Йиғилишда кун тартибидаги биринчи масала — Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолиятини ва тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисидаги масалага батафсил тўхталиб ўтилди.

 Аввало, таъкидлаш жоизки, давр талабидан келиб чиққан ҳолда касаба уюшмалари тизимини такомиллаштириш юзасидан кенг кўламли амалий ишлар олиб борилди. Натижада, касаба уюшмаларининг асосий вазифаси бўлган ходимларнинг бандлик, иш ҳақи, меҳнат муҳофазасига оид манфаатларини самарали ҳимоя қилиш соҳасидаги ишларга эътибор кучайди. Шунингдек, жамоа шартномаларининг сифати тубдан яхшиланди. Уларнинг бажарилишини йилда камида бир марта меҳнат жамоаси умумий йиғилишида муҳокама этилиши, белгилаб қўйилган имтиёзлардан барча ходимлар тенг фойдаланишининг касаба уюшма ташкилоти томонидан назорат қилиб борилиши натижасида ходимларнинг касаба уюшмаларига ишончи ортиб бораётир. Муҳим жиҳати,  барча ташкилотларда илгари амалиётда қўлланган жамоа шартномаларига бир хил талаб ва ёндашувдан воз кечиб, уларни соҳа хусусиятлари, корхона, ташкилот, муассасаларнинг фаолият йўналишлари, молиявий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш йўлга қўйилди.

Бир сўз билан айтганда, бошланғич ташкилотлар фаолиятини ҳар томонлама ривожлантириш, имкониятларини ошириш борасида муайян муваффақиятларга эришилди.

Бугунги тезкор давр ҳар бир ташкилот фаолиятини давр талабидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириб боришни талаб этаётир. Шу боис йиғилишда касаба уюшмалари тизимидаги ислоҳотларнинг давом этаётганига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, тармоқ касаба уюшмалари, уларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган масъул ташкилотчилари, ҳудудий бирлашмалар фаоллигини янада ошириш, шу орқали меҳнат кишиси манфаатлари ҳимоясини кучайтириш масаласига урғу берилди.

Шунингдек, Раёсат йиғилишида касаба уюшма кадрлари ва фаолларини ўқитиш, 2014 йил — Соғлом бола йилида касаба уюшмалари сиҳатгоҳлари моддий-техник негизини янада мустаҳкамлаш каби масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Word шаклида юклаш