Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг XIX-мажлиси якунлари тўғрисида

24.10.2014. 2014 йилнинг 24 октябрь куни Тошкент шаҳрида Федерация Кенгаши Раёсатининг XIX-мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис кун тартибига касаба уюшмалари фаолиятига оид 25 дан ортиқ масала киритилди ва муҳокама этилди.

Мажлисда, аввало, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2014 йил 9 ойи давомидаги фаолияти тўғрисида ахборот берилди, унда амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар ҳам танқидий кўриб чиқилди ҳамда келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, Бухоро вилоятида меҳнат қонунчилигига риоя этилиши юзасидан жамоатчилик назоратининг олиб борилиши, ишлаб чиқаришдаги шикастланиш ва касб касалликларининг олдини олиш бўйича касаба уюшмалари ташкилотларининг олиб бораётган ишлари, ҳудудий бирлашмалари ҳамда тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари иштирокида тузилган жамоа келишувларининг мазмуни ва бажарилиши тўғрисидаги масалалар батафсил муҳокама этилди.

Нодавлат секторидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда касаба уюшмаси ташкилотларини тузиш, Федерация Кенгашининг «Соғлом бола йили» дастури ижросини таъминлаш борасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар танқидий кўриб чиқилди ҳамда йил якунига қадар амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

Мажлисда «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низом», «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида жамоа шартномалари лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш, қабул қилинган жамоа шартномаларини рўйхатга олиш тартиби», «Ҳудудий (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар) касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари низомлари», «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқнома», янги таҳрирдаги «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Иш тартиби (Регламенти)» каби меъёрий ҳужжатлар тасдиқланди.

Мажлисда кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам атрофлича муҳокама этилиб, уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида қарорлар қабул қилинди.

Word шаклида юклаш