Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг XVI-мажлиси якунлари тўғрисида

19.04.2014. 2014 йилнинг 19 апрель куни Тошкент шаҳрида Федерация Кенгаши Раёсатининг XVI -мажлиси бўлиб ўтди. Раёсат мажлиси кун тартибига касаба уюшмалари фаолиятига оид 25 дан ортиқ масала киритилди ва муҳокама этилди. Хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2014 йил 1-чораги давомидаги фаолияти тўғрисида ахборот берилди. Унда амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, айрим аъзо ташкилотлар фаолияти танқидий кўриб чиқилди ҳамда келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш якунлари, Тошкент вилояти касаба уюшма ташкилотларининг аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш борасидаги фаолияти, Федерацияси Кенгашининг «Соғлом бола йили» Давлат дастури асосида ишлаб чиқилган тадбирлар дастури ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар батафсил муҳокама этилди.

Раёсат йиғилишида Навоий, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари касаба уюшма ташкилотлари бирлашмалари кенгашларининг янги иш ўринларини яратиш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилиб, ушбу лойиҳалар қўллаб-қувватланди. Шу билан бирга, 2014 йилги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш ёзги мавсумига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш борасидаги вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда касаба уюшмаларининг стипендиясини  таъсис этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

«Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида кадрлар билан ишлаш тартиби тўғрисида Низом», «Ўзбекистон касаба уюшмалари ташкилотлари ходимлари ва фаолларини хорижий мамлакатларга хизмат сафарига юбориш Тартиби», «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшма органлари томонидан иш ҳақи ўз вақтида тўланиши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш тартиби» каби касаба уюшмалари фаолиятига доир бир қатор меъёрий ҳужжатлар тасдиқланди, амалдагиларига қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.

Раёсат йиғилишида кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам атрофлича кўриб чиқилиб, уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида қарорлар қабул қилинди.

Word шаклида юклаш