Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вакили Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси Умумевропа минтақавий кенгаши аёллар тармоғининг субминтақавий учрашувида иштирок этди

28.09.2016. 2016 йилнинг 21-23 сентябрь кунлари Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Тошкент вилояти бўйича масъул ташкилотчиси, Касаба уюшмалари Федерацияси Хотин-қизлар кенгаши аъзоси Равшаной Газиева Молдова давлатининг Кишинёв шаҳрида ташкил этилган субминтақавий ўқув семинарда  иштирок этди.

Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси Умумевропа минтақавий кенгашининг аёллар тармоғи томонидан Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда иштирокчилар ХМТ томонидан хотин-қизларнинг касаба уюшмаларида ва жамиятдаги мавқеини ҳамда етакчилик қобилиятини ўстириш  борасида олиб борилаётган ишлар билан танишдилар. Тадбирда гендер тенглик, касаба уюшма фаолиятида аёлларнинг фаоллик ва лидерлик фаолиятини ошириш масалалари муҳокама этилиб, тажриба алмашилинди.

926Учрашув доирасида ХМТ конвенцияларини илгари суришда касаба уюшмаларининг Аёллар тармоғи вазифалари, бу борада миллий ҳамда минтақавий даражада олиб бориладиган ишлар белгилаб олинди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хотин-қизлар кенгаши вакили мамлакатда хотин-қизлар манфаатларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар, хотин-қизлар ижтимоий ҳимоясини кучайтириш йўналишида касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган тадбирлар, ёшларни касаба уюшмасига жалб этишда борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маъруза билан иштирок этди. Шунингдек, семинар ишида бу борада Ўзбекистон тажрибаси билан ўртоқлашди.

Субминтақавий семинарда Арманистон, Грузия, Молдова, Россия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Белорусия давлатлари касаба уюшма марказларининг аёллар тармоғи вакиллари ҳам иштирок этдилар.