Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вакиллари «Профтур Минск – 2016» биринчи халқаро учрашувида иштирок этди

10.02.2016. 2016 йилнинг 28-30 январь кунлари Минск шаҳрида Белоруссия касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда «Беларустурист» унитар корхонаси ташаббуси билан касаба уюшма туроператорларининг «Профтур Минск – 2016» деб номланган биринчи халқаро учрашуви бўлиб ўтди.

Беларуссия, Қозоғистон, Молдова, Россия ва Ўзбекистон давлатлари вакиллари иштирокида ўтказилган ушбу халқаро учрашув Касаба уюшмаларининг туризм, санатор-курорт соғломлаштириш имкониятларидан самарали фойдаланиш мақсадларига қаратилди. Айни вақтда, ушбу давлатлар касаба уюшмаларида яратилган имконият сарҳадларини таҳлил этиш ва уни янада оммалаштириш, ҳамкор давлатлар касаба уюшма вакиллари учун арзонлаштирилган нарх ва сервис соҳасида юқори сифатни таъминлаш юзасидан музокаралар олиб борилди.

Халқаро йиғилиш якунида 8 банддан иборат ҳамкорлик келишуви имзоланди. Унга кўра:

касаба уюшмаларининг туризм ва соғломлаштириш соҳаларида доимий алоқаларни йўлга қўйиш;

касаба уюшма аъзолари учун ҳамкорликда махсус саёҳат ва соғломлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш;

саёҳатга чиқувчи гуруҳлар, ташкилотлар алмашинувини йўлга қўйиш ва уларга маъқбул шароитларни яратиш;

ҳамкорликда бизнес-семинарлар, туристик форумлар ва халқаро кўргазмалар ташкил қилиш асносида саёҳат, санатор-курорт, соғломлаштириш имкониятларига оид таклифлар билан чиқиш;

корхона базасида туризм, санатор-курорт, даволаш, соғломлаштириш соҳаларида фаолият олиб бораётган раҳбар ва мутахассисларни ўқитиш ва малакасини ошириш курсларини ташкил этиш;

касаба уюшмасининг ички ва ташқи туризм соҳасидаги ривожланиш даражаси ҳамда мамлакатдаги туризм бозорини тадқиқ қилиш ишларида яқиндан ҳамкорлик қилиш;

буклет, журнал, мақола ёки бошқа кўринишдаги материаллар ёрдамида доимий маълумот алмашиш шароитини яратиш;

Касаба уюшмаларининг «Профтур» халқаро туризм кўргазмасининг доимий равишда ўтказиб борилишини таъминлашга келишиб олинди.

Бундан ташқари, «Беларустурист» ва «Белпрофсоюзкурорт» томонидан юқорида номлари келтирилган давлатлардаги касаба уюшма аъзолари учун кўрсатиладиган  cаёҳат хизматларига 20 фоизгача чигирмалар амалга оширилиши эълон қилинди.