Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ёшлар кенгаши ташаббуси билан сайлов қонунчилигини тушунтиришга бағишланган тадбирлар ташкил этилмоқда

18.11.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ёшлар кенгаши ташаббуси билан корхона, ташкилотларда, айниқса олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида биринчи марта сайловда иштирок этадиган ёш ходимлар учун сайловга оид қонунлар, сайловларда овоз бериш қоидаларини тушунтиришга хизмат қилувчи учрашувлар, давра суҳбатлари, семинарлар ва бошқа тадбирлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Ёшлар кенгаши томонидан Зангиота туман қурилиш ва уй-жой коммунил хўжалиги, Охангарон туман политехника, Тошкент қурилиш коммунал, Шайхонтохур транспорт, Қоракўл транспорт, Ромитан қурилиш ва сервис касб-ҳунар коллежлари, Тошкент архитектура қурилиш институти, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти, “Ўрта Осиё Транс” АЖда “Менинг овозим Ватан келажагига даҳлдор”, “Биз танлаш ҳуқуқига эгамиз”, “Бизнинг оиламизда ҳар биримиз ўз овозимизга эгамиз”, “Биринчи бор сайловда иштирок этаман” каби мавзуларда туркум давра суҳбатлари, семинарлар ўтказилди.

Учрашувларда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар “Ўзбекистон Республикаси президенти сайлови тўғрисида”ги Қонун, сайловларда овоз бериш қоидалари, сайловчилар ўз конституциявий ҳуқуқ ва бурчларидан эркин фойдаланишлари хусусида гап борди.

Семинарларда Ўзбекистонда расман фаолият юритаётган 4 та сиёсий партия аъзолари, маҳаллий ҳокимликлар вакиллари ҳамда касаба уюшма фаоллари иштирок этишди.