Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ўзбекистон нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Ёшлар кенгашининг фаолияти

23.01.2017. Нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси ташкилотлари қошида тузилган ёшлар комиссиялари томонидан 2016 йилга мўлжалланган иш режаларига мувофиқ муайян ишларни амалга оширилган.

Жумладан, “Соғлом она ва бола йили” давлат дастури чора-тадбирларини амалга ошириш, ёшларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини таъминлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этиш, иш ўринларида қўнимлилигини таъминлаш, турли маданий-маърифий тадбирларни амалга оширишда фаолликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилган. Ҳозирги кунда тармоқ касаба уюшма корхоналарида 151 мингдан зиёд ишчи ходимлар меҳнат қилаётган бўлса, шундан 41 минг нафардан зиёдини ёшлар ташкил қилади. Бу эса ходимларнинг умумий сонидан 28 фоизни ташкил қилади.

Ёшлар учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар берилиши устидан жамоатчилик назорати кучайтирилмоқда. Тармоқ келишувлари ва жамоа шартномаларига ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтиришга оид алоҳида бўлимлар киритилган. Корхоналарда ишга янги қабул қилинган касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун синов муддатлари белгиланмаслиги, уларни меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномадан ўтказилиши, жамоа шартномасида кўзда тутилган имтиёз ва қулайликлардан фойдаланиши  таъминланмоқда, улар ўртасида касбий танловлар ўтказилмоқда. Республика Кенгаши томонидан олий ва ўрта-махсус таълим масканларининг иқтидорли талабалари учун касаба уюшма стипендиялари жорий этилган.

2016 йил 10 мартда “Корхоналарда меҳнат соҳасида ижтимоий шерикликни таъминлаш борасида ёшлар билан ишлаш комиссиялари фаолиятининг устувор йўналишлари” мавзусида, 25-26 май кунлари Фарғона нефт ва газ саноати касб-ҳунар коллежи ҳамда Қўқон нефт ва газ саноати касб-ҳунар коллежи ўқувчи ва битирувчилари учун “Ўзбекистон Республикасида ёшлар меҳнатини ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида тармоқ касаба уюшма Республика Кенгашининг амалий ўқув семинари ташкил этилди. Ёшларнинг меҳнат қонунчилигига оид ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича меҳнат жамоаларида 40 дан ортиқ семинар ва давра суҳбатлари ўтказилган.

Ёшлар ва ёш оилаларни ижтимоий-иқтисодий ва моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида жамоа шартномаларида белгиланган турли имтиёз ва кафолатлар учун  100га яқин корхонада 2 минг нафарга яқин ёшларга 12 млрд 700 млн. сўмдан ортиқ маблағ сарфланган.

Иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларининг бугунги кундаги долзарблигини инобатга олган ҳолда, Республика кенгаши ва жойларда касаба уюшма қўмиталари раислари томонидан янги иш ўринлари ҳаққонийлигини, коллеж битирувчиларининг иш ўринларида қўнимлилигини ўрганиш ва  назоратини олиб бориш йўлга қўйилган. 2016 йилнинг йил якуни бўйича тармоқ корхоналарига касб-ҳунар коллежларининг 804 нафар битирувчилари ишга жойлаштирилган.