Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

30.01.2017. Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан Андижон шаҳридаги 31-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун муносабати билан “Буюк Сарбон” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Унда касаба уюшма фаоллари ва аъзолари, талаба ва ўқувчи ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси эканлиги, халқимиз ўзининг қисқа давр ичида эришган барча ютуқ ва марраларини ҳақли равишда айнан буюк йўлбошчимиз номи билан боғлаши, у кишининг буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида Ватанимиз тарихида ўчмас ва ёрқин из қолдирганлиги алоҳида таъкидланди.

Учрашув давомида бир гуруҳ ёшлар томонидан Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига бағишланган шеърлар ўқиб эшиттирилди ва “Ким эдигу-ким бўлдик?” номли видеофильм намойиш этилди.