Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма тўрт йиллигини нишонлашда касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этмоқдалар

01.12.2016. Мустақил ва суверен Ўзбекистон давлатининг ташкил топиши ва ривожланишида, унинг халқаро майдонда муносиб обрў-эътибор қозонишида, мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш йўлида мустаҳкам замин бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма тўрт йиллигини нишонлашда касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

Жойларда касаба уюшмалари ташкилотчилигида турли маънавий-маърифий ва тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан ҳам меҳнат жамоаларида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати”, “Конституция ва сайлов қонунчилиги доирасида ходимларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш” мавзуларида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисидаги Қонуни моҳиятига оид семинарлар, давра суҳбатлари, “Маънавият соатлари” ташкил этилмоқда.

Шундай маънавий-маърифий тадбирлардан бири Янгиер шаҳридаги Н-ҳарбий қисмда ҳамда Сирдарё туманидаги “Мурувват” ногиронлар учун интернат-уйида бўлиб ўтди.

Тадбирда соҳа мутахассислари ва бирлашма кенгашининг масъул ходимлари томонидан Конституциянинг халқимиз маънавий ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти тарғиб этилиб, “Ким эдигу, ким бўлдик” деган ҳаётий ҳақиқатни оддий, юз берган ўзгаришлар, бугунги ҳаётимизни мустақилликдан олдинги ҳаёт билан қиёсий равишда акс эттирилиб, меҳнаткашларга кенг тушунчалар берилди.

Тадбир сўнггида ҳарбий қисмга ҳамда “Мурувват” ногиронлар учун интернат-уйига касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари топширилди.