Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги олдидан

09.12.2015. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 9 ноябрь “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма уч йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-4570-сон фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва унга аъзо ташкилотлар томонидан муайян ишлар амалга оширилди.

34 мингдан ортиқ корхона, ташкилот, муассасаларда ҳамда кичик бизнес субъектлари ва фермер хўжаликларида ўтказилган “Маънавият соатлари”да ишчи-ходимларга Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини, шунингдек, уларнинг конституциявий ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муносиб меҳнат шароитларида ишлаш, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлиги, барча мулк шаклларининг ҳуқуқий жиҳатдан тенг муҳофаза этилишини тарғиб этувчи маърузалар ташкил этилди. Маърузаларда Конституциянинг маъно-мазмуни ва устивор тамойиллари, асосий Қонунимизда биринчи навбатда шахс манфаатининг давлат манфаатидан устун этиб белгилангани, инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари энг олий қадрият сифатида муҳрлаб қўйилгани яна бир марта таъкидланди.

Байрам муносабати билан бошланғич касаба уюшма ташкилотларида “Конституция асосимиз ва таянчимиз”, “Конституция ва миллий қадриятларимиз”, “Инсон ҳуқуқлари – қонун ҳимоясида”, “Конституциямиз – бахтимиз қомуси”, “Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари” мавзуларида ўтказилган 14 мингдан ортиқ маънавий-маърифий тадбирларга 1 млн. 200 минг нафардан зиёд, 5 мингдан ортиқ маданий ва спорт тадбирларига қарийб 400 минг нафар ишчи-ходимлар, талаба-ёшлар жалб этилди.

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан Хоразм вилоятида “Конституция – аёл ҳуқуқларининг кафолати” мавзусида семинар ўтказилди.

Байрам арафасида касаба уюшмалари томонидан Жиззах вилоятида “Ҳавотоғ гулшани” санаторийси фойдаланишга тоширилди ва унда 35 нафар фермерлар бепул соғломлаштирилди.

Байрам муносабати билан касаба уюшмаларининг бир қатор акциялари ташкил этилди.

“Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси доирасида республикадаги жами 31та “Меҳрибонлик” уйлари, болалар махсус мактаб-интернатларида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди ҳамда уларга касаба уюшмаларининг 31 млн. 628 минг сўмлик совғалари берилди.

“Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акцияси доирасида ҳудудлардаги ҳарбий қисмларда учрашувлар ташкил қилинди ва уларга 9,5 млн. сўмлик совғалар топширилди.

“Ватанни севмоқ иймондандир” шиори остида мустақилликни ҳимоя қилиш йўлида жонини фидо қилган ҳарбий хизматчиларни хотирлаш ва уларнинг оилаларидан хабар олиш тадбири ташкил этилди ва 92 нафар шундай оилалар
11,0 млн. сўмлик моддий қўллаб-қувватланди.

Шунингдек, 13 056 нафар меҳнат фахрийлари, ёлғиз қариялар, эҳтиёжманд оилалар, меҳр-мурувватга муҳтож кишиларга қарийб 778,52 млн. сўмлик манзилли ёрдам кўрсатилди.

“Конституция – ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишларининг асоси” шиори остида мустақиллик даврида барпо этилган иншоотларга 1 796 нафар ишчи-ходимларнинг саёҳатлари ташкил этилди.

Байрам муносабати билан меҳнат жамоаларида ишчи-ходимлар, ёшлар ўртасида спорт тадбирлари ўтказилди.