Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

«Ўзбекистонда муносиб меҳнатни илгари суриш: инсонга йўналтирилган ёндашув» мавзусидаги халқаро конференцияда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Бахтиёр Махмадалиев кириш сўзи билан чиқди

31.03.2022. Бугун биз Узбекистон Респбликаси хамда ХМТининг киска муддатдаги хамкорлиги натижаларини сархисоб килишни ният килганмиз ва шу билан бирга ишончим комилки бундан кейинги бизнинг хамкорлигимиз янада кенгаяди ва сифат жихатидан янги боскичга кутарилади.

Мана хозиргина Ўзбекистон Республикаси Сенат раиси Танзила Камаловна Янги Узбекистоннинг киска давридаги, хаётимизнинг барча сохаларидаги ислохатларни  шу билан бирга ижтимоий-мехнат сохасидаги узгаришлар, ижобий ютуклар тугрисида батафсил гапириб утдилар.

Хакикатда хам бугун мамлакатимизда узок йиллар йигилиб колган, амалга оширилмаган ишлар руёбга чика бошлади. Бугун «Янги Узбекистон» ибораси жахон хамжамияти томонидан тез-тез кулланилмокда. Бу нимани англатади? Бу бугун биз тараккиётимизнинг янги боскичига – узгаришлар ва ютуклар даврига утганлигимизни анлатади деб уйлайман.

Мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, мамлакатни туб ислох килишда 2 та асосий нарсага таянишимиз керак:

Биринчиси – бу бозор тамойилларига таянган кучли иктисодиёт булса,

Иккинчиси – бу авлодлвримизнинг бой маънавияти ва миллий кадриятларимизга асосланган кучли маънавиятдир.

Албатта Янги Узбекистонни куришда касаба уюшмалари хам узини янгича карашлари билан уз фаолиятини кайта куриб чикди ва бугунги кунда касаба уюшмалари давлат рахбари томонидан кайта-кайта такидланаётган ибора: «Халкимиз эртага эмас, бугун яхши яшашлари керак» деган бош мезонни узларига дастуруламал килиб олганлар.

Бугун мен айта оламанки, мамлакатимизда мехнаткашларнинг конуний хукук ва манфаатларига тегишли булган масалалар касаба уюшмаларининг фикри олинмасдан хал килинмаяпти. Бунинг учун мен барча миллий хамкорларимизга миннатдорчилигимни билдирмокчиман.

Болалар ва мажбурий мехнатни Республикамизда батамом бартараф килишда касаба уюшмаларининг хам хиссалари борлигидан мамнунмиз.

Бугун касаба уюшмалари томонидан норасмий, ностандарт бандлик хамда жамоат ишларига жалб килинган фукороларимизга яратилаётган мехнат шароитлари юзасидан жамоатчилик назорати олиб бормокда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати