Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ўзга юрт фуқаросининг соғлиғига етказилган зарар пуллари тўлаб берилди.

08.02.2022. Белоруссия Республикаси, Гродненск вилояти, Слонимский тумани, Бракова қишлоғи, Советская кўчаси 35 “а” уйда яшовчи Анатолий Михайлович Капычин 2022 йилнинг 21 январ куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгашига ариза билан мурожаат қилган.

Мурожаатда Анатолий Михайлович Капычин Жиззах вилояти, Жиззах шаҳрида жойлашган собиқ № 22-сон автокорхонада ишлаб туриб, 1977 йил иш вақтида бахтсиз ҳодисага учраган ва чап кўзидан жарохат олганлигини, 2015 йилдан ТМЭК томонидан муддатсиз I-гуруҳ ногиронлиги белгиланганлигини, хозирги “Сангзортранс” МЧЖ иш берувчиси томонидан 2021 йилнинг апрел ойидан 2022 йилнинг январ ойигача соғлиғига етказилган зарар пулларини тўламасдан келаётганлигини маълум қилиб, зарар пулларини ундириб берилишида амалий ёрдам сўраган.

Мурожаат Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси А.Бурханов томонидан жойида ўрганилганда “Сангзортранс” МЧЖ иш берувчиси “COVID-19” карантин вақтида корхона тўлақонли ишламаганлиги сабабли қарздорлик вужудга келганлигини айтиб, жабрланувчи Анатолий Михайлович Капычиннинг соғлиғига етказилган зарар пулларини тўлаб беришлик тўғрисида Кенгашнинг Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходими билан музокара олиб борди ва мурожаатдаги важларни тўғри тушунган ҳолда жабрланувчи Анатолий Михайлович Капычинга 2021 йилнинг апрел ойидан 2022 йилнинг 1 февралигача бўлган жами 2 575 000 (икки миллион беш юз етмиш беш минг) сўм соғлиғига етказилган зарар пулларини 2022 йилнинг 3 феврал куни тўлаб берди.

Касаба уюшмасининг аралашуви билан жабрланувчи Анатолий Михайлович Капычинга тўланмай келинган соғлиғига етказилган зарар пуллари ундириб берилишига эришилди.

Жиззах вилоят Кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси

А.Бурханов