Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ватан тинчлиги ва озодлиги учун курашганлар холидан хабар олинди

18.03.2022. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 апрелдаги 317-сонли Қарорига асосан Тошкент вилоятида истиқомат қилаётган 32 нафар иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент вилояти Кенгаши томонидан 15-хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, эсдалик совғалари ҳамда Маҳалла ҳайрия жамоат фондидан 500 минг миқдоридаги пул маблағлари тарқатилди. Вилоятнинг Нурафшон шаҳрида истиқомат қилаётган Илёсов Раҳимбой Халбаевич, ЎртаЧирчиқ туманида истиқомат қилаётган Муҳитдин Дусонбоевлар хонадонига Вилоят ҳокимининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси Фарҳод Омонов ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент вилояти Кенгаши раиси Муроджон Носиров Лазизович ташриф буюриб, фаҳрийларни табриклаб, холидан хабар олиб қайтишди.