Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Янги Ўзбекистон – дунё ҳамжамияти нигоҳида!

12.11.2024. 11 ноябр – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Фарғона шаҳридаги «Wine Гарден» тантаналар саройида «Янги Ўзбекистон – дунё ҳамжамияти нигоҳида» шиори остида тадбир ташкил этилди.

Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров, вилоят секторлари раҳбарлари, касаба уюшмаси томонидан ташкил этилган танловларнинг ғолиблари, ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олган вилоят раҳбари Хайрулло Бозаров бугунги кунда вилоятимиздаги 4000 га яқин бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари 600 минг нафардан зиёд касаба уюшма аъзолари фидокорона меҳнат қилиб келаётгани ҳамда касаба уюшмалари уларнинг касбий, меҳнатга оид ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга, муносиб меҳнат шароитларини яратишда фаол иштирок этаётганига алоҳида урғу берди.

Жорий йилда 7 минг 100 нафар ишчи-ходимлар касаба уюшмалари тасарруфидаги санаторийларда соғломлаштирилгани ҳамда вилоятдаги 10 минг 600 нафар ёшлар ёзги оромгоҳларда ёзги таътилни мароқли ўтказгани айтиб ўтилди.

Маълумот ўрнида айтиш ўринлики, касаба уюшмаси томонидан жорий йил 10 ойи давомида 551 нафар ишчи-хизматчиларнинг меҳнатга оид бузилган ҳуқуқлари касаба уюшмалари орқали тикланди. Шунингдек, ишчи-ходимларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш орқали 2 млрд. Сўмдан зиёд иш ҳақлари ва унга тенглаштирилган тўловлар ундириб берилди. Бундан ташқари, корхона-ташкилотларда меҳнат қилаётган 21 мингдан зиёд меҳнаткашларнинг касаба уюшма ҳамда иш берувчилар томонидан республикамиз ва вилоятининг диққатга сазовор жойларига саёхатлари ташкил этилди.

Байрам тадбирида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти Кенгаши томонидан эълон қилинган “Энг яхши бошланғич касаба уюшма ташкилоти” кўрик-танлови ғолибларининг номлари эътироф этилди.

Фахрли 1-ўринларни “Фарғонаазот” акциядорлик жамияти, Риштон туманидаги 44-умумий ўрта таълим мактаби ва Риштон туманидаги 7-давлат мактабгача таълим ташкилоти касаба уюшма қўмиталари раислари эгалладилар.

2-ўринларга Тошлоқ ва Бувайда туман тиббиёт бирлашмалари, Фарғона шаҳридаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган 86-сонли мактаб интернати ҳамда Ўзбекистон туманидаги 66-умумий ўрта таълим мактаби касаба уюшма қўмиталари раислари лойиқ кўрилган бўлса, 3-ўринлар Давлат кадастрлари палатаси Фарғона вилоят бошқармаси, Риштон туманидаги 42-умумий ўрта таълим мактаби ва Бешариқ туманидаги 1-давлат мактабгача таълим ташкилоти касаба уюшма қўмиталари раисларига насиб этди.

Кўрик-танлов ғолибларига ва бир гуруҳ касаба уюшмаси фаолларига вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Вилоятимиз таниқли санъаткорлари, ашула ва рақс ансамбллари ижросидаги куй-қўшиқлар йиғилганларга юқори кайфият бағишлади.

Шоҳсултон Тўхтаматов

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслахатчиси.