Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ёш авлод касаба уюшмалари эътиборида

29.08.2019. Жорий йилнинг 28 август куни вилоятимиздаги Ахамад ал-Фарғоний номидаги маданият ва истирохат боғида Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида Кенгаши таркибидаги корхона-ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган 50 нафар ижтимоий ҳимояга мухтож оила фарзандлариучун янги ўқув йилига ўқув қуроллари топширилди.

Тадбирни Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар Кенгаши раиси Азизбек Суйоркулов очиб, тадбирга йиғилган болажонлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда ҳамкор ташкилот вакилларини барчамиз учун энг улуғ, энг азиз байрам бўлмиш Ўзбекистон Республикаси мустақиллик куни билан муборакбод этди.

Шунингдек, тадбирнинг очилиш маросимида Фарғона вилояти “Нуроний” жамғармаси раиси Топволди Холдоров сўзга чиқиб, мамлакатимиз келажаги, эртанги кунимиз эгалар бўлмиш азиз болажонларга яқинлашаётган ўқув йили билан табриклаб, аждодларимизга муносиб маърифатли авлод бўлиб етишишларини тилади.

Шундан сўнг Фарғона вилоят Давлат қўғирчоқ театрида болажонлар учун  театр намойиш этилиб, кам таъминланган оила фарзандларига ўқув қуроллари тарқатилди.