Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Жамоа шартномаси ижроси ижобий деб топилди

30.03.2022. “ЎзЧасис” масъулияти чекланган жамиятида Жамоа шартномаси бажарилишига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Таъкидлаш щринлики, 2008 йилда фаолиятини бошлаган Ўрта Осиёда ягона “ЎзЧасис” масъулияти чекланган жамиятида айни пайтда 630 нафардан зиёд ходим меҳнат қилади.

Ҳозирда автомобиллар учун 50 хилдан ортиқ фаралар ҳамда фонарлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган жамият маҳсулотларига “Ўзавтомоторс” корхонаси ҳамда Россиянинг йирик “АвтоВАЗ” заводи асосий харидор ҳисобланади.

Корхона ишчи-ходимларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган асосий ҳужжат – Жамоа шартномасининг 2021 йилдаги ижроси муҳокамасига бағишланган конференцияда 57 нафар делегатларнинг барчаси иштирок этди.

Конференцияда корхона ишчиларига яратилган меҳнат шароитлари, маиший шарт-шароитлар, меҳнат муҳофазаси йўналишида амалга оширилаётган ишлар, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини дам олдириш, аломатликларини мустаҳкамлаш, маънавиятини юксалтириш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар тўғрисида иш берувчи вакили ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмитаси раисининг ҳисоботлари тингланди.

Жамоа шартномасида белгиланган бандларнинг ўтган 2021 йилда бажарилиш бўйича амалга оширилган ишларга ижобий баҳо берилди.

Шунингдек, меҳнаткашлар 2022 йил учун Жамоа шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар. Билдирилган ўринли таклифлар иш берувчи томонидан эътирозсиз қабул қилингач, жамоа шартномасига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар бир овоздан маъқулланди.