Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Жамоа шартномаси ижроси қониқарли деб баҳоланди

01.04.2022. Мамлакатимизда ҳар йили аҳоли фаровонлигини мустаҳкамлаш, халқимизнинг ҳаёт даражасини юксалтириш, инсон манфаатларини таъинлаш орқали халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш каби долзарб вазифаларни ўз ичига олган қатор дастурлар татбиқ этилишида касаба уюшмалари ҳам бевосита иштирок этиб, ушбу дастурлар ижросини таъминлашда асосий эътибор ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган, кўп болали оилалар, аёллар ва ёшлар, кексалар ва ёлғиз қариялар манфаатларини ифодалашга қаратиб келинмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш зарурки, бугунги кунда корхона, ташкилот ва муассасаларда касаба уюшма қўмитаси ва иш берувчи ўртасида имзоланаётган жамоа шартномалари ва келишувлари орқали кенг доирадаги масалалар ўз ечимини топмоқда. Бу нафақат меҳнат муносабатларини самарали бошқариш, балки меҳнат шароитини баҳолаш, шунингдек, меҳнат жамоаларида ҳамжиҳат бўлиб ишлаш имконини бермоқда.

Бу борада Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги “Навоийазот”, “Аммофос-Максам”, “Фарғонаазот”, “Максам Чирчиқ” АЖлари, “Қўнғирот сода заводи” УК, “Деҳқонобод калий заводи” МЧЖларида ва бошқа корхоналарда олиб борилаётган ибратли ишлар таҳсинга лойиқдир.

Мазкур корхоналарда Жамоа шартномаларининг ижтимоий йўналтирилган таркибий қисми кучайтирилиши натижасида, уларда кўзда тутилган тадбирларни бажариш учун ҳар бир ходимга ўрта ҳисобда сарфланган маблағ йилдан йилга ортиб бормоқда.

“Аммофос-Максам” АЖда жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши бўйича ўтказилган ҳисобот конференциясида ҳам ушбу масалалар таҳлил этилди.

Конференцияда Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Мавжуда Халилова қатнашиб, корхона ходиларига касаба уюшмалари тизиммида амалга оширилаётган утувор вазифалар, уларнинг натижалари, меҳнаткашларннг ижтиоий-иқтисодий манфаатлари ва мҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш борасидаги амалий ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши юзасидан “Аммофос-Максам” АЖ бошқарув раиси ва касаба уюшма қўмитаси раиси меҳнат жамоаси олдида ҳисобот бердилар.

Ҳисоботларда қўшимча имтиёзлар олаётган ходимлар ҳамда оилаларнинг сони, уларга имтиёзлар бериш учун сарфланаётган маблағ миқдори йилдан-йилга ортиб бориши, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва ҳуқуқий ҳимоя қилиниши, Тармоқ (тариф) келишуви ва Жамоа шартномасида иш берувчи томонидан олинган мажбуриятларнинг бажарилиши бўйича аниқ фактларга асосланган маълумотлар тақдим этилди.

“Аммофос-Максам” АЖда жамоа шартномасининг бажарилиши қониқарли деб баҳоланди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати