Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Жамоа шартномаси муҳокамада

15.03.2024. Самарқанд халқаро аэропортида жамоа шартномаси бандларининг 2023 йилда бажарилиш якунларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда Аэропорт раҳбарияти, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бош меҳнат техник инспектори Дусмурод Туйчиев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Самарқанд вилоят кенгаши раиси биринчи ўринбосари Акбар Абдусаидов иштирок этди.

Тасдиқланган кун тартиби бўйича аэропорт раҳбари ва бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти раислари жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилиши юзасидан ташкилот ҳисоботини йиғилганларга ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг жамоа шартномасини назорат қилувчи комиссия раиси жамоа шартномаси бандларининг бажарилиши бўйича тайёрланган далолартномани иштирокчиларга ўқиб эшиттирди. Бўлиб ўтган йиғилишларда барча томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалардан сўнг жамоа шартномасининг 2023 йилдаги ижроси намунали деб баҳоланди ҳамда кун тартибидаги мазкур масала юзасидан тайёрланган қарор лойиҳаси қабул қилинди.