Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Жамоа шартномасида белгиланганидек…

18.07.2022. Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси урганч шаҳар кенгаши тасарруфида 84 та бошланғич ташкилот мавжуд. уларнинг барчасида жамоа шартномалари қабул қилинган бўлиб, бу мавсумда 200 нафар касаба аъзоларининг фарзанд ларини имтиёзли соғломлаштириш режалаштирилган эди.

Шу кунгача вилоятдаги «Алпомиш», «Шунқор», «Жайҳун қуёши» ва «Шодлик» оромгоҳида 164 нафар бола дам олдирилди. Бу даврда фарзандлари ҳолидан хабар олгани борган ота-оналар яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, барча оромгоҳларда ёш авлод вакилларининг мароқли ҳордиқ чиқариш имкониятлари етарлича эканини эътироф этдилар.

Дарҳақиқат, оромгоҳларда ҳаёт қайнаётир. Ҳар куни маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари уюштирилмоқда. Болажонлар учун турли танловлар ташкил қилиниб, фаол иштирокчилар рағбатлантирилмоқда. Кутубхона, турли тўгараклар ташкил қилинган. Буларнинг барчаси ота-оналар ва фарзандларнинг қувончига сабаб бўлмоқда.

Кейинги навбатларда яна 31 нафар бола дам олдирилиши белгиланган.

Сафаргул Бердиева