Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Жойларда амалий ўқув-семинарлар ўтказилмоқда

01.03.2016. Сурхондарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларида тармоқ касаба уюшмалари туман (шаҳар) кенгашлари ва бошланғич ташкилотлар раислари ҳамда фаоллари учун амалий ўқув-семинарлар ташкил этилди.

Ушбу ўқув-семинарларни ўтказишдан мақсад иштирокчиларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VII Қурултойи қарорлари, Федерация фаолиятининг 2016-2020 йилларга мўлжалланган стратегик йўналишлари ва уларни амалга ошириш бўйича 2016-2017 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури, шунингдек касаба уюшмалари фаолиятининг 2016 йилги устувор йўналишларидан келиб чиқадиган вазифалар ва уларни амалга ошириш механизмларини тушунтириш, иш кўникмаларини юксалтириш, ҳар томонлама амалий-услубий ёрдам кўрсатишдан иборат бўлди.

Унда, вилоят бирлашмаси бўлим мудирлари ўз йўналишлари бўйича ишни ташкил этиш, белгиланган вазифаларни амалга ошириш, муаммоларнинг олдини олиш юзасидан батафсил тушунтириш бердилар.

Қизғин савол-жавоблар асосида бўлиб ўтган семинарларда бир ярим минг нафардан ортиқ касаба уюшмалари ходимлари ва фаоллари иштирок этдилар.