Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

11 ноябрь – Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни. Қорақалпоғистон Республикаси

09.11.2022. 11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» мавзуидаги тадбир ўтказилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев иштирок этиб, барча касаба уюшма аъзолари ва фаолларни байрам билан самимий қутлади.

Шундан сўнг Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан юртимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, аҳоли турмуш даражасини ошириш, меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш, ходимлар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш йўналишларидаги ишларга муносиб ҳисса қўшиб келаётган турли соҳа ходимлари, касаба уюшма фаоллари ҳамда меҳнат фаҳрийларига Фаҳрий ёрлиқ ва Ташаккурномалар топширилди.

Тадбир давомида Касаба уюшмалари стипендианти бўлган ёшларга мукофотлар, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалардан бўлган талабаларга санаторийларда саломатлигини мустаҳкамлаши учун бепул йўлланмалар берилди.

Шунингдек, “Аёллар дафтари” тизими самарадорлигини таъминлаш ҳамда аёлларнинг муаммоларини ҳал этишда ўзининг фидокорона меҳнати билан барчага намуна кўрсатаётган масъулларни муносиб рағбатлантириш мақсадида  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациияси томонидан ташкил этилган “Энг яхши маҳалла раиси”, “Энг яхши сектор раҳбари”, “Энг намунали иш берувчи аёл”, “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси”, “Энг яхши Ёшлар етакчиси”, “Энг яхши ҳотин-қизлар фаоли” танловлари ғолиблари муносиб тақдирланди.

Байрам тадбирида таниқли санъаткорлар ижросидаги концерт дастури иштирокчиларга хуш кайфият улашди.