“Ботаника” ва “Турон” санаторийлари янгича қиёфа касб этди
01.12.2014. Мазкур сиҳатгоҳларда амалга оширилган катта ҳажмдаги қурилиш-таъмирлаш ишлари дам олувчиларга яратилаётган шароитлар сифатини янада оширишгахизмат қилмоқда
Касаба уюшмлари Федерацияси Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 22 йиллиги арафасида тизимдаги “Ботаника” санаторийсида қайта реконструкция қилиниб, янгича қиёфа касб этган Даволаш бўлими ва ётоқ биноларининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, унинг қошидаги Санатор-курортлар бошқармаси, вилоят ва туман ҳокимликлари вакиллари ҳамда касаба уюшма фаоллари иштирок этдилар.
Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида мазкур санаторийда қайта қурилиб, фойдаланишга топширилган 6 қаватли замонавий иншоот байрам арафасида юртдошларимиз учун муносиб туҳфа бўлди. Хусусан, сҳатгоҳда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари натижасида жаҳон андозалари талабларига жавоб бера олувчи даволаш ва ётоқ бинолари, физиотерапевтик даволаш бўлими ҳамда ошхона барпо этилиб, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари учун кўрсатилаётган хизматлар ҳамда соғломлаштириш ишлари сифати ва самарадорлигини янада оширилди. 134 ўринга мўлжалланган 6-ётоқ биноси қайта қурилиб, энг замонавий мебеллар билан жиҳозланди. Бинонинг биринчи қаватида янги физиотерапия бўлими ташкил этилиб, фойдаланишга топширилди. Ушбу мақсадларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан қарийб 5 млрд. сўм маблағ йўналтирилди. Шунингдек, санаторий ҳудудида кенг кўламдаги ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, даволанувчиларнинг мароқли дам олишлари учун сунъий шаршара барпо этилди.
– Барча даволаш хизматини ўз ичига олган замонавий даволаш ва ванна бўлимлари, тўрт ва беш қаватли кўркам ётоқ бинолари, 500 ўринли иккита залдан иборат ошхона, кутубхона, рақс клуби, “Маънавият” хоналарининг дам олувчиларга сифатли хизмат кўрсатиши таъминланмоқда, – дейди “ботаника” санаторийси директори ўринбосари Салима Шералиева. – Натижада, сиҳатгоҳимизда юртдошларимизнинг йилнинг исталган фаслида саломатликларини тиклашлари учун барча шарт-шароитлар яратилди. Мазкур саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ эндиликда санаторийда бир йўла 322 нафар дам олувчи саломатлигини мустаҳкалаши учун имконият яратилди.
“Ботаника” санаторийсида амалга оширилган эзгу ва хайрли ишлардан яна бири “Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари” бўлимининг ташкил этилиши бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 13 октябрь “1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур замонавий ва барча қулайликларга эга бўлган бўлимда фахрийларимизнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва мазмунли ҳордиғини таъминлаш учун барча шароитлар муҳаё этилган. Хусусан, “Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари” бўлимидаги ҳар бир хона, санузеллар, ювиниш хоналари фахрийлар имкониятларига мослаштирилган бўлиб, замонавий юмшоқ ҳамда қаттиқ жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган. Шунингдек, уларга қўшимча ёруғлик мосламалари, тўғридан-тўғри навбатчи шифокор билан боғланиш имконини берувчи алоқа воситалари ўрнатилган. Фахрийларнинг дам олиш ва даволаш муолажаларини олишларида қулайликлар яратиш мақсадида муолажа, уқалаш, физиотерапевтик даволаш хоналари ётоқ бинолари билан ёнма-ён ташкил этилиб, фахрийлар учун қўшимча равишда малакали тиббиёт ходимлари бириктирилган. Улар томонидан фахрийларнинг кундалик саломатлигини назорат қилиб борилиши таъминланмоқда. Фахрийларнинг овқатланишлари учун эса алоҳида ошхона зали ташкил этилиб, уларнинг талаб ва ҳохишлари асосида буюртмали ҳамда парҳезли, табиий маҳсулотларга бой овқатлар тайёрлаб берилиши йўлга қўйилди.
Шу ўринда касаба уюшмалари тизимидаги барча санаторийларда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун тиббий ҳамда санаторий-соғломлаштириш ишларининг даражаси ва сифатини ошириш, уларнинг бекаму кўст соғломлаштирилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан тизимли ишлар амалга оширилганлигини алоҳида таъкидлаш зарур. Жумладан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг махсус қарори қабул қилиниб, тасарруфдаги барча санаторийларнинг моддий-техник негизини янада мустаҳкамлаш, уларда уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, соғломлаштириш ва хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш мақсадида санаторийларнинг ҳар бирида даволаш муолажалари ўтказиладиган жойларга яқин, имкон қадар пастки қаватларда “Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари бўлимлари” ташкил этилди. Ҳар бир санаторий қўшимча равишда 10 тадан ногиронлик аравачаси билан таъминланиб, фахрийлар олиб бориладиган даволаш, ётоқ ва ошхона бўлимларида ногиронлик аравачалари ҳаракати учун қўшимча қулай йўлаклар ташкил этилди. Санаторийлардаги рўйхатхоналарда фахрийларнинг навбатсиз қабул қилиниши йўлга қўйилиб, улар учун кузатиб борувчи масъул ходим (эвакуатор) белгиланди. Шунингдек, фахрийлар учун даволаш муолажаларининг навбатсиз ташкил этилиши йўлга қўйилиб, даволаш бўлимларида улар учун алоҳида махсус муолажа хоналари (бўлинма) ташкил этилди. “Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари бўлимлари”га қабул қилинувчи отахон ва онахонларнинг кундалик ахборот ва янгиликлар билан танишиб боришларини таъминлаш мақсадида ҳар бир хона телевизор ва радиоприёмниклар билан таъминланди ҳамда кундалик газета ва журналлар етказиб берилиши йўлга қўйилди. Шунингдек. санаторийларда фахрийлар иштирокида икки авлод учрашувларини ташкил этиб бориш, атоқли ва ёш санъаткорлар иштирокида концертлар уюштириш, фахрийларнинг санаторийга яқин жойлардаги тарихий қадамжоларга сайёҳатларини ҳамда театрларга ташрифларини ташкил этиш ишлари йўлга қўйилди. Фахрийларни кузатиб келувчилар учун ҳам тегишли шароитлар яратилди.
Тизимдаги санаторийларда ҳафтада бир куннинг “Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари куни” деб эълон қилиниши ва мазкур кунда уларга эътиборни янада кучайтириш ишлари амалга оширилиши ҳам кўзда тутилган. Шунингдек, шифокорлар томонидан санаторийлар жойлашган ҳудуд аторфида яшовчи уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг салолматлигини назорат қилиб борилиши йўлга қўйилган.
– Мен жуда кўплаб чет эл мамлакатларидаги курортларда бўлганман. Аммо, Ўзбекистондаги “Ботаника” санаторийсидаги муолажалар сифатини барчасидан юқори деб ҳисоблайман, – дейди ушбу масканда дам олиш учун Қозоғистон Республикасининг Чимкент вилоятидан ташриф буюрган Давлат Жумақулов. – Бу масканда дам олиб, даволанувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, замонавий даволаш ва ётоқ бинолари ҳар қандай ҳорижий Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги “Ботаника” санаторийси Тошкент вилояти, Қибрай туманида, Тошкент шаҳридан30 кмузоқликда жойлашган бўлиб, ён бағридан мавжланиб турган «Бўз-сув» канали оқиб ўтади. Санаторий жойлашган ҳудуд Ғарбий Тянь-Шан тоғ олди текислигида, денгиз сатҳидан570 метрбаландликда бўлиб, иқлими мўътадил, қиши юмшоқ, ёзи иссиқ, йиллик нисбий намлиги 50 % ни, куёшли кунларнинг давомийлиги 2700 соатни ташкил этади. Сиҳатгохнинг 19,2 гектарлик ер майдони улкан манзарали дарахтлар, гулзорлар ва замонавий ҳамда кўркам биноларни ўз ичига олади.
“Ботаника санаторийси” овқат-хазм қилиш аъзолари хасталиклари, асаб тизими ҳамда юрак-қон томир касалликлари бўйича соғломлаштиришга ихтисослашган бўлиб, бирваракайига 322 дам олувчини қабул қилиш қувватига эга. Дам олувчилар учун 6-7 ётоқ бўлимлари, она-бола бўлими ҳамда оилавий коттеджлар хизмат қилмоқда.
“Ботаника” санаторийсининг асосий шифобахш омилларидан бири минераллашуви турлича бўлган маъданли сув бўлиб, мазкур маъданли сув 1200-1700 метрчуқурликдан юқори босим билан ер юзасига чиқарилади. Ушбу хлорид-гидрокарбонат-натрийли маъданли сувдан ичиш, ванналар қабул қилиш, ошқозон ювиш учун самарали фойдаланилади. Ушбу шифобахш маъданли сув овқат хазм қилиш органларининг шира ажратиш, ҳаракат ва сўрилиш функцияларига ижобий таъсир этиб, инсон организмидаги оқсил, қанд, сув, туз алмашинувини яхшилайди, ферментлар фаоллигини оширади, шунингдек, овқат хазм қилиш органларининг яллиғланиши, ошқозон, 12 бармоқли ичак яраси касалликлари, жигар ва ўт йули хамталикларида самарали таъсир кўрсатади. Шунингдек, у дюбаж қилиш, ичак йулларини тозалаш учун ишлатилади. Маъданли сув билан соғломлаштириш бошқа барча курорт соғломлаштириш усуллари билан биргаликда комплекс тарзда олиб борилади.
“Ботаника санаторийси”нинг яна бир шифобахш омили – самарали даво хусусиятига эга балчиқ Жиззах вилоятидаги “Балиқли” кўлидан олиб келинади. Таркибида натрий хлор, калий, олтингугурт, темир, йод ва бошқа элементлар ионлари мавжуд бўлган мазкур шифо омили беморларни даволашда яхши самара беради.
Худди шу куни касаба уюшмалари тизимидаги “Турон” санаторийсида ҳам янгитдан қурилиб, фойдаланишга топширилган шифобахш туз ғори ва Маданият саройининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Унда Республика касаба уюшмалари, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Тантанали тадбирда сўзга чиққанлар томонидан истиқлол йилларида Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, уларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинаётгани таъкидланди. Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳам мазкур йўналишлардаги ишларга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида ўз тизимидаги санаторийларнинг моддий-техник негизини мустаҳкамлаш, уларда кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш йўналишида тизимли ишларни амалга ошираётгани қайд этилди.
– Бугунги кунда касаба уюшмалари тизимида фаолият кўрсатаётган 15 та санаторийда ҳар йили 100 минг нафардан зиёд меҳнаткаш ва уларнинг оила аъзолари соғломлаштирилмоқда, – дейди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Санатор-курортлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нигора Нурматова. – Бу жараёнда айниқса, фертиль ёшидаги хотин-қизларнинг, шу жумладан, қишлоқ жойларида яшовчи аёлларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, улар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, санаторийларда она ва болани биргаликда соғломлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Кейинги йилларда тизимдаги санаторийларда амалга оширилаётган кенг кўламдаги қурилиш-туъмирлаш ишлари, тиббий ва сервис хизмат крсатиш сифатини оиширш йўналишидаги ишлар дам олувчилар учун яратилаётган қулайликлар кўламини кенгайтирмоқда.
Дарҳақиқат, Федерация Кенгаши томонидан “Турон” санаторийсида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ҳам меҳнаткашлар манфаатлари йўлидаги эзгу амаллардан яна бири бўлди. Ушбу шифо масканида меҳнаткашларни соғломлаштириш учун яратилган шарт-шароитларни янада яхшилаш мақсадида жаҳон стандартлари даражасидаги туз ғори қурилиб, даволаш муолажаси учун зарур барча жиҳозлар билан таъминланди. Янгидан барпо этилган Маданият саройида 180 ўринли тантаналар зали, кутубхона ташкил этилиб, замонавий мебеллар, ахборот технология воситалари билан жиҳозланди. Санаторийда барпо этилган мазкур Маданият маркази дам олувчилар бўш вақтининг сермазмун ўтиши учун ташкил этилаётган маънавий-маърифий тадбирлар ва давра суҳбатларини янада юқори савияда ўтказиш, бу орқали уларга Республикамизда инсон манфаатлари йўлида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини самарали етказиш имконини беради.
Бундан ташқари Соғлом бола йилида санаторийда кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, замонавий люкс ўринларга эга коттеж бинолари ишга туширилди. Даволаш диагностика бўлими буғли автомат стерилизатор, “Sinol – 2302” тиббий жиҳозлари, миокард инфарктидан кейин даволашга мўлжалланган реабилитация бўлими даволанувчи ҳолатини сутка давомида кузатиш имконини берувчи “TLC 5000” русумли холтер монитор аппарати билан таъминланди. Дам олувчиларга хуш кайфият бағишлаш мақсадида 2 та фаввора ишга туширилди.
Охирги йилларда дам олувчилар эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда санаорийда соғломлаштириш кўлами ҳам янада кенгайтирилди. Шу мақсадда тизимли бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, барча қулайликларга эга бўлган 20 ўринли, мазмунли оилавий ҳордиқни таъминловчи янги оилавий коттеж бинолари барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.
Шунингдек, сиҳатгоҳда ободонлаштириш, биноларни жаҳон андозалари талаблари даражасида жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда. Улар атрофидаги соя-салқин жойларга суҳбатлашув айвончалари, дам олувчиларга ором бахш этувчи тебранувчи ўриндиқлар ўрнатилди. Сиҳатгоҳда дам олувчиларнинг муолажалари самарадорлигини янада оширишни кўзлаган ҳолда санаторий ҳудудида фаввора ва барпо этилиб, ҳудуд ландшафтига янада кўрк берувчи ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Сиҳатгоҳ ҳудуди турли туман мевали ва манзарали дарахтлар билан бойитилди.
Маркур кенг кўламдаги бунёдкорлик ҳамда тиббиёт ходимлари малакасини ошириш йўналишидаги ишлар орқали “Турон” санаторийсида тиббий хизмат сифати ва самарадорлиги кучайтирилиб, сиҳатгоҳнинг нафақат юртимиз аҳолиси, балки ҳорижий давлатлар фуқаролари ўртасида ҳам машҳурлиги ортиб бормоқда.
– «Турон» санаторийсига кираверишданоқ кишининг бахри-дили очилиб, касалликларнинг барчаси унутилади, – дейди даволанувчилардан бири А.Раупов. – Сиҳатгода юрак-қон томир аъзолари, асаб тизими самарали даволанади. Санаторийнинг даволаш омиллари – иқлим билан даволаш, физиотерапия, даволаш бадан тарбияси, маъданли ванналар, сузиш ҳавзаси ва душлар кўринишидаги турли сув билан даволаш усуллари, балчиқ билан даволаш кишини дарддан фориғ этиб, хуш кайфият бағишлайди. Санаторий ошхонасида турли туман лаззатли парҳез таомлар, “витаминли стол” ташкил этилган. Муолажалар билан бир қаторда бу ерда барпо этилган Маданият саройи, кутубхона, спорт майдончалари, диққатга сазовор жойларга уюштирилаётган саёҳатлар даво муолажаларининг самарали бўлишига ҳисса қўшмоқда.
Муҳаббат ЎРМОНБЕКОВА,
Ўзбекистон касаба уюшмалари
Федерацияси Кенгаши Матбуот хизмати раҳбари