2018 йилнинг октябрь ойида Қашқадарё вилояти бўйича 460 та корхона, ташкилотдан 1 минг 446 нафар ишчи ходимлар касаба уюшмасига жалб қилинди.
Октябрь ойида Республикамизда фаолият юритаётган 5 та хорижий инвестиция иштирокидаги қўшма корхонада касаба уюшмаси ташкилоти тузилиб, уларда меҳнат қилаётган ходимлар жамоа шартномавий муносабатлар билан қамраб олинди.
Навоий вилоятида Транс сервис Зарафшан масъулияти чекланган жамиятида касаба уюшмаси ташкиолоти тузилиб, 250 нафар аъзоликка қабул қилинди.
Тошкент шаҳрида "Fresh Style" Ўзбекистон-Чехия қўшма корхонаси тузилиб, 500 нафар ходимлар аъзоликка қабул қилинди.
Тошкент шаҳрида “EUROASIA INSURANCE” суғурта компанияси Ўзбекистон-Швейцария қўшма корхонасида касаба уюшмаси тузилди.
Хоразм вилоятидаги “Ўз-Сэмюнг Ко” Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси касаба уюшмаси ташкилоти тузилди.