Фахрийлар иззатда
22.12.2014. “Қувасойцемент” АЖ маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси 1750 нафар ишчи-ходимга қулай меҳнат ва дам олиш шароити яратиш борасида ибратли ишларни амалга оширмоқда.
Корхона касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан жамият қошидаги “Роҳат” сиҳатгоҳида 50 нафар фахрийлар бепул дам олдирилмоқда. Сиҳатгоҳда фахрийларнинг мароқли дам олиши ва саломатлигини тиклаши учун барча шароит яратилган.